

"Бразилиялик Бителло – ажойиб харид, у дарҳол унга сарфланган миллионларни оқлашни бошлади. Менга янги келганлардан Файзуллаев ҳам ёқди. Қизиқарли бола. Жисмоний томонлама ҳали кучли эмас, мушакларини ривожлантириши керак. Аммо унинг фикрлаши яхши, тўп билан ажойиб ишлайди ва доимо хавфли вазиятлар яратади. Айнан Файзуллаев – РПЛнинг асосий кашфиёти", – деди Иванов.
Файзуллаев 2023/24 йилги мавсум ЦСКА сафида РПЛда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.



