UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

Ўктам Узоқов: “Жамоамиз ғалабалари мени ёшартиради...” Янгиликлар

Ўктам Узоқов: “Жамоамиз ғалабалари мени ёшартиради...”

Теглар :  Ўктам Узоқов
Юртимизда мухлислик профессионал даражага чиқмоқда.

Айниқса, бу борада мухлисларни бирлаштирувчи мухлислар клубларнинг фаолиятини алохида таъкидлаш зарур. Миллий футболимизда ўз ўрнига эга бўлган «Насаф» мухлислар клуби раиси, юртимиздаги фидоий футбол мухлисларидан бири Ўктам УЗОҚОВга фаолиятига таалуқли саволлар билан мурожат қилдик.

-«Насаф» мухлислар клуби хақида қисқача маълумот бериб ўтсангиз?

- Юртимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Қашқадарё вилоятида ҳам футболни жуда яхши кўриб унга мухлислик қиладиган ишқибозлар кўплаб топилади. Мухлислар клубимиз кўп йиллардан бери  фаолият олиб борган бўлса-да, расман 2008 йилдан буён расман иш бошлаганмиз. Клубимизга бўлган қизиқиш йилдан-йилга ошиб бормоқда ва ҳар йили сафимизга янги фидойилар қўшилмоқда. Бугунги кунга келиб, янги мухлисларни клубимиз сафига қўшиб олиш жараёни кетмоқда, тахминимча бу йил аъзоларимиз сони 300 нафардан ошса керак.

-Мухлислар клубга аъзо бўлган ишқибозларга қандай имтиёзлар берилади?

-Албатта, мухлислар клубимизга аъзо бўлган ишқибозларга бир қатор имтиёзлар берилган ва бу борада яна изланишларни олиб бормоқдамиз. Аъзоларимиз севимли «Насаф» жамоамизнинг уй учрашувларига бепул киришади. Ўзаро келишган ҳолда, навбатма – навбат «Насаф»нинг сафар учрашувларига ҳам клубимиз аъзоларини олиб борамиз. Шунингдек, клубимизга аъзо бўлган ҳар бир мухлисга клубнинг махсус футболкаси берилади. Улар ўйин давомида шу футболкаларни кийиб жамоамизни қўллаб – қувватлаб туришади.

-Эшитишимизча мухлислар клубига аъзо бўлиш 150 минг сўмни ташкил қилар экан. Бу нарх мухлисларга қимматлик қилмайдими?

-Ҳақиқий мухлис учун қиммат эмас, аксинча арзонроқдир. Барчамизга яхши маълум бу йил ҳам севимли жамоамиз «Насаф» ОЧЛда ўйнайди. Клубимизга аъзо бўлган фидоийлар ушбу ўйинларга ҳам бепул кириш имтиёзига эга бўлади. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, сафар учрашувларига ҳам навбатма-навбат олиб борамиз. Шуни мамнуният билан айтан бўлар эдим, таркибимизга киришни истаган мухлислар талайгина ва улар биз белгилаган нархга хеч қандай эътироз билдиришмади. Чунки, бизда ҳақиқий, фидоий мухлислар жамланишган, улар «Насаф»нинг чин маънодаги мухлислари. 

-«Насаф» маъмурияти мухлислар  клубига ёрдам бериб турадими?

-Бу борада хеч қандай муаммо бўлмайди. Клуб мутасаддилари билан доимо алоқадамиз. Бизга қандай ёрдам керак бўлса, имконият даражасида ёрдам кўрсатишади. Сафар учрашувларига чиқиш учун транспорт масаласида ва шунга ўхшаш сафар билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилишда мутасаддилар ўз ёрдамларини аямайди. 

-Хориждаги мухлислар клублари фаолиятини ҳам кузатиб борсангиз керак?

-Албатта бу борада Европадаги кўплаб мухлислар клублари фаолиятини кузатиб борамиз ва ўзимизга керакли бўлган жиҳатларини ўрганамиз. Кўпроқ «Арсенал», «Зенит» «Барселона» ва «Бавария» мухлислар клублари фаолияни ўрганиб, таҳлил қилиб борамиз.

-55 ёшни қарши олишингизга қарамай, футбол билан ҳамнафас яшайсиз, мухлисларни жамлаб, уларни ўз ортингиздан эргаштиришда қийинчиликларга учрамайсизми?

-Мен миллионлар ўйинига юрагимдан мухлислик қиламан. Футбол хаётимнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Бу ерда ёш хеч қандай ахамиятга эга эмас. Энг асосийси фидоийлик ёш танламайди. Мухлислар клубидаги ҳар бир аъзо билан яқиндан танишмиз. Клубда барча ишлар рисодагидек ташкил қилинади. Ўйинлар давомида ҳар бир аъзо менинг измимдан чиқмайди. Шунингдек, бир қатор фидоий ёшларимиз ҳам менга барча ишларда ёрдам бериб келмоқда. «Насаф»га 1997 йилдан буён мухлислик қилиб келаман. Тўғриси ёшим катталиги ҳам билинмайди. Чунки, миллий терма жамоамизни ва севимли «Насаф» клубимизнинг ҳар бир ғалабаси мени ёшартириб юборади. Ҳар гал стадионда севимли жамоам ғалаба қозонар экан, мен бир ёшга ёшаргандек бўламан. «Насаф» ўтган мавсумда Ўзбекистон кубогини қўлга киритди, мен эса бир неча ёшга ёшардим... буни сўз билан ифодалай олмайман. Ахир бу чинакам бахтку... . Ўйлайманки, бу йил яна анча ёшариб кетсам керак.

-Ўйинлар давомида мухлислар орасида жамоат тартибини бузиб, футболчи ва мураббийларни турли ҳил сўзлар билан хақоратловчи мухлислар ҳам учраб туради...

-Тўғри айтдингиз, баъзан шундай мухлисларни ҳам учраб туради. Лекин бизни сафимизда бундайлар йўқ ва бўлмайди ҳам. Чунки, бизда фаолиятимизни доимий кузатиб борувчи махсус гурух бор. Улар ўйинлар давомида мухлислик маданиятини кузатиб боришади. Агарда шундай салбий ҳолатлар юзага келса, ўша мухлисни орамиздан четлатамиз ва керак бўлса стадионга яқинлаштирмаймиз. Бизда темир интизом жорий қилинган.

Хайрулло ВАСИЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика