ОКМКнинг Туркия йиғини якунига етди

Omonjon To`xtamirzayev
17 фев 2023
Олмалиқнинг ОКМК жамоаси йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтмоқда.

3 февраль куни Туркиянинг Анталя шаҳрида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинига киришган ОКМК жамоаси 17 февралда мазкур тайёргарлик босқичини якунлади.
Аввал хабар берганимиздек, йиғин давомида 5 та назорат учрашуви ўтказилди. Эътиборингизга бўлиб ўтган ўртоқлик-назорат ўйинларини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

5 февраль
ОКМК – “Волга” (Россия) – 1:2

8 февраль
ОКМК – “Атирау” (Қозоғистон) – 3:0

11 февраль
ОКМК – “Астана” (Қозоғистон) – 1:1

14 февраль
ОКМК – “Металист 1925” (Украина) – 0:1

16 февраль
ОКМК – “Петрокуб” (Молдова) – 1:2

Бугун жамоа делегацияси Анталядан тўғри Тошкентга парвоз қилади. Футболчиларга 2 кун дам берилади ва 20 февраль куни мавсум олдидан сўнгги йиғинни бошлаш учун “Дўрмон” қароргоҳига йиғин белгиланган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia