UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  2 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  1 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  10 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчисини трансфер қилди Янгиликлар

ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчисини трансфер қилди

Яйпаннинг «Турон» жамоасига тегишли бўлган, Тошкентнинг «Олимпик» жамоасида тўп тепган Асадбек Раҳимжоновнинг трансфер хуқуқини ОКМК футбол клуби тўлиқ сотиб олди.

ОКМК ва футболчи ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

Таъкидлаш лозимки, Асадбек Раҳимжонов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод. Шунингдек, футболчи Хитойда 19-бор ўтказилган Осиё ўйинлари мусобақасининг бронза медали совриндори ҳисобланади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш учун Осиё чемпионатида қатнашади. Айнан мана шу мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш учун Асадбек Раҳимжонов бўлажак мавсумни ҳам «Олимпик» жамоасида ижара асосида бошлайди. Кейинчалик эса футболчи ОКМК футбол клубига қайтади.

Асадбек Раҳимжонов 2004 йил 17 февраль санасида таваллуд топган. Майдондаги жойлашуви - марказий ҳимоячи. Футболчи Суперлиганинг 2023-йилги мавсумида «Олимпик» сафида умумий 20 ўйинда майдонга тушиб, 1456 дақиқа ҳаракат қилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика