Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Нефтчи" билан жанговар дуранг ўйнади

3 май 2026, 18:50
Суперлига 11-тур доирасидаги учрашув якунланди.

Суперлига 11-тур. 3 май

ОКМК – “Нефтчи” 0:0

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Никита Мустафин

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Хайринисо Эркинова

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 9.Азиз Холмуродов (10.Асадбек Собиржонов, 87’), 17.Нодирбек Абдураззоқов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (22.Саидафзалхон Аҳроров, 87’), 27.Урош Койич (11.Али Абдураҳмонов, 71’), 44.Аброр Каримов, 88.Сияваш Хақназарий (28.Арихиро Сентоку, 71’)

Захира: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шахзод Таиров, 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдорбек Бегимов, 18.Риан Исламов

“Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 7.Аброр Исмоилов (11.Асилбек Жумаев, 79’), 10.Жамшид Искандеров (5.Икром Алибоев, 80’), 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 46’), 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Мухсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (9.Хуршид Ғиёсов, 72’), 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Журани Франциско Феррейра (8.Владимир Йовович, 63’)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 14.Далер Тухсанов, 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 30.Рустамбек Фомин

Огоҳлантиришлар: 12 - Нодирбек Абдураззоқов, 70 - Анваржон Ғофуров, 76 - Хуршид Ғиёсов

90+5. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. “Нефтчи” яхши комбинация ташкил қилди, бироқ Жумаев якуний зарбани беролмади.

85. Нималар қиляпти бугун Жавоҳир??? “Нефтчи” футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Илёсов қайтарди!

84. Илёсовдан сейвлар! “Нефтчи”дан кетма-кет ҳужумлар, Убайдуллаевнинг зарбасини қайтарди Жавоҳир, кейинги зарбани ҳам, охирги зарба Ғиёсовдан бўлди, буниси ноаниқ…

81. “Нефтчи” бир нечта ўзгаришни амалга оширди, жамоа сўнгги декадани фаол ўтказмоқчи.

72. Иккинчи бўлимда темп юқори эмас, ҳужумлар хавфли чиқмаяпти.

67. Йововичнинг зарба берди, Илёсов тўпни ушлаб олди.

59. Аброр Каримовнинг зарбасини Илёсов қайтарди.

2026-05-03 18.10.58.jpg

55. ОКМК стадионида қизиқ баннер: ангренлик мухлислар вилоят клубини қўллаб қувватламоқда.

50. Сиавашнинг зарбаси аниқ бўлмади.

47. Ўлмасалиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Стипенинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

2026-05-03 18.10.55.jpg

45. Сайфиевнинг ҳаволатиб узатилан тўп Илёсовдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

42. Аброр Исмоиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди, тўп дарвозанинг ташқи томон тўрига тегди.

41. Стипенинг дарвозага яқин масофадан берган зарбасини Илёсов қайтарди!

35. Бугун Жамшид Искандеровнинг узатмалари кўнгилдагидек чиқмаяпти, икки паси ҳам ҳаволатиб берилмади.

2026-05-03 18.10.52.jpg

30. Абдураззоқов жарима майдончасига кириб бориб Сайфиевни алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

27. Навбатдаги зарба Жокичдан бўлди, Илёсов ушлаб олди тўпни.

25. Олмалиқда бугун кучли ёмғир ёғмоқда, бу эса ўз навбатида майдон ҳолатига таъсир қилади.

20. Энди Илёсовдан сейв! Стипенинг зарбасидан сўнг Жавоҳир тўпни қайтарди!

2026-05-03 18.10.50.jpg

18. Эргашевдан сееееейвввв!!! Холмуродов чапдан зўр юриш қилиб тўпни ҳаволатиб узатди, Абдураззоқов боши билан шеригига пас берди, якуний зарбани эса Ботирали қайтарди!

15. Абдураззоқов жарима зарбасидан тўпни дарвозага тепди, бироқ ноаниқ бўлди.

11. Энди фарғоналиклар олдинга ўтишди. Исмоилов ва Искандеровнинг комбинацияси якунига етмай қолди.

8. Нодир Абдураззоқов “Нефтчи” захирасидаги Икром Алибоев билан тортишиб қолди.

2026-05-03 18.10.48.jpg

7. Навбатдаги зарба Папавадан бўлди, аммо ноаниқ.

6. Нодирбек Абдураззоқовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

5. Учрашув юқори темпда бошланмади, жамоалар асосан ҳозирча бир-бирини ўрганмоқда.

1. Ўйин бошланди.

2026-05-03 18.10.42.jpg2026-05-03 18.10.40.jpg2026-05-03 18.10.37.jpg

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 11-тур доирасидаги ОКМК – “Нефтчи” учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia