

Мазкур баҳсда олмалиқлик рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилишди ва якунла ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, жамоа мавсум бошидан буён мамлакат чемпионати ва кубогида мезбонлик қилган учрашувларда рақиблари дарвозасини камида икки маротаба ишғол қилмоқда. ОКМК фақатигина Суперлига доирасида "Пахтакор"га қарши баҳсда меҳмонлар дарвозасига бир марта йўл топган.
Миржалол Қосимов шогирдлари ўз майдонидаги навбатдаги беллашувни Ўмоннинг "Ал Сиб" жамоасига қарши ўтказади.



