ОКМК БААдан қайтди
05 фев 2024 12:25
Янгиликлар
ОКМК БААдан қайтди
ОКМК жорий йилнинг илк хориж йиғинида Бирлашган Араб Амирлигида 20 январдан 3 февралгача ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.
"Ушбу 14 кунлик ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, 3 февраль куни қайтган жамоамизга уч кунлик қисқа таътил берилди.
Шундан сўнг ОКМК футбол жамоаси 7 февраль куни эрта тонгдан Анталия йиғинига жўнаб кетади.
Икки ҳафта (7 февраль – 21 февраль) давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган ОКМК йиғин доирасида бир нечта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади", – дейилади олмалиқликлар хабарида.
ОКМК БАА йиғинида "Банияс" (БАА) билан 1:3, "Чонбук" (Корея) жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазган бўлса, "Хатта" (БАА) билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар