Ойбек Қиличев фаолиятини "Пайкон"да давом эттиради
20 янв 2015 13:58
Янгиликлар
Ойбек Қиличев фаолиятини "Пайкон"да давом эттиради
Ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев Эрон чемпионатида ўйнайдиган бўлди.
Ўтган мавсумда жамоамиз сафида мамлакат чемпионига айланган Қиличев куни кеча Эрон чемпионати иштирокчиси "Пайкон" клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Футболчига Эрондан таклиф билдирилгани сабабли икки жамоа ўртасидаги музокаралардан кейин унинг "Пайкон"га кўчиб ўтиши ҳақида қарорга келинди. Биз Қиличевга янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз.
Фикрлар