UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  30 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Ўғлига iPhone 6 харид қилишни истамади. Бу ҳафтада Роналду ҳақида нималарни билиб олдик Янгиликлар

Ўғлига iPhone 6 харид қилишни истамади. Бу ҳафтада Роналду ҳақида нималарни билиб олдик

Сўнгги ҳафтада ОАВ Криштиану Роналду ҳақида жуда кўп ёзишди. Биз эса ушбу маълумотларни жамлаб, сизга тақдим этамиз.

Отаси билан муносабатлари


"Отам пийониста бўлган. У мен хоҳлагандек эмас эди. Уни яхши кўрардим, аммо ҳеч қачон сиз билан ўтирганимиз каби (The Times журналисти) отам билан очиқчасига суҳбатлашмаганман.

Отаси 2005 йилда вафот этган. У Лондонда касалхонада эди ва мен сэр Алекс Фергюсондан руҳсат сўраганман: "Коуч (мураббий), мен кетишим керак". Ўша пайтда мавсумнинг ҳал қилувчи қисми эди. Фергюсон эса шундай жавоб берди: "Футбол отанг каби катта аҳамиятга эга эмас. Кетмоқчи бўлсанг - бемалол боравер".


Роналду ўғлига iPhone 6 харид қилишни истамади


"25 ёш бўлсам ота бўлишни орзу қилар эдим. Шундай ҳам бўлди. Ўғлимни битта ўзим ўстираётганимга тўхталадиган бўлсак, баъзиларнинг на отаси ва на онаси бор, шу сабабли отанинг ўзи етарли деб ўйлайман. Ҳеч қачон ҳеч кимга ўғлим туғилиши ва унинг онаси ҳақида гапирмаганман. Фарзандим катта бўлганидаа, ҳаммасини тушунтириб, нималарни ҳис қилганимни айтаман. У мени тушунади деган умиддаман. Ўғлимнинг туғилиши мени ўзгартириб юборди. Фарзандим доимо мени қўллаб-қувватлайди, доимо кулиб туради.

У менинг йўлимдан юришини, ҳужумчи бўлиб, кўплаб голларга муаллифлик қилишини истардим, аммо у кўпроқ дарвозабонлик ёқади.

Яқинда ўғлим iPhone 6 сотиб олиб беришимни сўради, аммо рад этдим. Аввал кимга қўнғироқ қилмоқчилигини сўрадим. Ўғлим шундай деди: "Сизга дада". Қўнғироқ қилмоқчи бўлса бувисига мурожаат қилишини айтдим. Ҳамма нарсани назорат қилиб бўлмайди, аммо таълим ва тарбия - биз бера оладиган энг катта совға.

Ҳар якшанба режимни бузиб, бургер егани, кока-кола ичгани борамиз".


Ўзини Мессидан яхшироқ деб ҳисоблайди


"Месси билан рақобатдан ҳавотирда эмасман. Сўнгги саккиз йил давомида юқори даражада ўйнадим. Шундай футболчи борми?

Жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва иккинчи рақам орасида кичик фарқ бўлади. Масалан, совринлар. Сиз Мессини энг яхши дейишингиз мумкин, бошқаси Иньестани. Бошқалар фикрини ҳурмат қиламан, аммо ўзимни энг яхши деб ҳисоблайман.

Мен камтар эмасман, буни тан оламан. Ўрганишни, бошқа спорт турларидаги ҳаракатларни томоша қилишни, спортчилар буни қандай амалга ошираётганини кўришни ёқтираман. Бошқалардан ўрганиб, ривожланиш мумкин. Бу мен учун жуда қизиқ".


Фаолиятини якунлагандан сўнг 4-5 йил дам олади


"Оғриқсиз ўтган бирор кунни эслай олмайман. Ҳар қандай профессионал футболчи шу гапни айтса керак, аммо бу мени ишим, шу сабабли бунга кўникишга мажбурман. Машғулотларда тер тўкиб ишласанг, ҳар ҳафта майдонга тушсанг, баъзида ҳафтасига икки маротаба ўйинларда қатнашсанг оғриқ бўлмасдан иложи йўқ. Тана бунга ҳеч қачон кўникмайди.

Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг, 4-5 йил қирол каби дўстларим ва оилам билан яшамоқчиман".


Роналдунинг ПСЖга ўтиши


Бир йилдан бери ПСЖ Криштиану Роналдуни харид қилиш орзусида. Қатарлик шайхларнинг фикрича, португалиялик жамоада Ибрагимовичнинг ўрнини эгаллаши ва лойиҳани янада кучайтириши керак. "Реал" яхшигина маблағ ишлаб олишини тушуниб турибди, ҳозирча Криштиану қариётгани йўқ ва таклифни кўриб чиқишга тайёр. Трансфер янгиликлари доноси ва Роналду китобининг муаллифи Гильем Балаге бу борада қуйидагича фикр билдирган:

"Ҳаммаси Бэйлга боғлиқ. Ҳозир Роналдуни сотиш учун жуда қулай вақт эканлигини Перес сезиб турибди, аммо Гарет "Реал" етакчиси бўла оладими? Бэйл вакиллари Пересга шундай деган: "Агар Гарет асосий ролда бўлмаса, биз "Манчестер Юнайтед"га йўл оламиз".

Бенитес билан суҳбатда шундай дейилган: "Сиз мураббий эканлигингизни яхши биламиз, аммо бизда катта жавобгарлик юкланадиган бир йигит бор". Улар Бэйлни Роналдунинг ўрнини эгаллай олиши борасида теширишяпти, агар мавсум давомида раҳбарият бунга амин бўлса, Роналду кетиши мумкин".

Ушбу сўзлардан кейин Роналду кетиши ҳақида интервью берди: "Реал"дан кетишим мумкинми? Нега энди йўқ? Сени бахтли қиладиган ишларни бажариш лозим. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди".

"Реал" бундан шундай ҳавотирга тушдики, хатто Флорентино Перес ПСЖга қарши ўйиндан олдин Роналду билан камера ва микрофонлар қаршисида бу борада суҳбат қурди.

- Нега бундай дединг? - дея гап бошлади Перес.

- Нима дебман? - Криштиану ҳайрон бўлди, аммо кейин жавоб берди. - Мен бундай демаганман. Бошқача айтган эдим.


Тактика туфайли Моуриньо билан хафалашиб қолган


Роналду ҳақидаги китоб савдосини яхшилашга уринган Гильем Балаге британ нашриётларига биографиядан қисқа сатрлар олишга руҳсат берди.

"Валенсия"га қарши Испания Кубоги учрашуви ("Реал" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди) якунланишига 10 дақиқа қолганда Моуриньо Роналдудан ортдаги жамоадошларига ёрдам беришни сўрайди. Ўйиндан сўнг мураббий яна Криштиануга ҳимояга ёрдам бериш кераклигини эслатади.

"Ўшанда Роналду ўзини боса олмай, кийиниш хонасида бақириб қолади: "Мен сиз учун шунча иш қилганимдан кейин ҳам, шундай муомала қиляпсиз! Бунга нима ҳаққингиз бор?".

Кийиниш хонасида жимлик кузатилди. Моуриньо эса хотиржамликни сақлаб шундай деган: "Мен бу гапларни сен орқага қайтишинг учун жамоага айтганман".

Жозе Роналдунинг ўзини боса олмаётганини кўриб, бироз нари кетади. Кейинроқ қайтиб, суҳбатни давом эттиради, аммо Роналду жаҳлдан тушмайди ва Моуриньо ҳам бундан ғазабланади.

"Жамоадаги ҳамма мен каби ўйлайди, аммо бу гапни айтиш учун эса уларга жасорат етишмайди" - деб бақиради Моуриньо.

Шундан сўнг футболчилар Криштиануни ушлаб қолишади. У тактикага оид сўзларни шахсиятига айтилгандек қабул қилади. Уларнинг муносабатлари бир умрга ўзгаради".

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика