UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  1 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  5 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  9 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  26 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2

ОФК U23. Сўнгги турда ғалаба қозондик Янгиликлар

ОФК U23. Сўнгги турда ғалаба қозондик

U23 Осиё чемпионати 3-тури доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтди.

18-дақиқада Шукуров тўпни жарима майдонига узатди, Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Соҳибов дарвозага йўллади - 1:0. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

68-дақиқада Элдор Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, ҳаводаги курашда Сергеев ҳимоячилардан устун келди ва боши билан гол урди - 2:0. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида Яманликларнинг чемпионатдаги илк аниқ зарбаси гол билан тугади. Аҳмад Ал Сарори 35 метрлардан Абдумавлон Абдужалилов дарвозасини ишғол қилди - 2:1.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада чап қанотда тўпни эгаллаб олган Жалолиддин жарима майдони ичига кириб борди ва ҳимоячиларни ортда қолдириб дарвозанинг юқори тўққизлигига гол урди - 3:1.   

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинда Яманни мағлуб этди. Ироқ ва Жанубий Корея ўртасида ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Корейслар гуруҳда биринчи бўлишди, Ироқ эса иккинчи.


Ўзбекистон - Яман 3:1
19 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони
Ҳакамлар:
Ма Нинг (Хитой), Ванг Дексин (Хитой), Хсю Мин Ю (Хитой Тайпеи), Хеттиканканамге Перера (Шри-Ланка)

Голлар: Жавоҳир Соҳибов 17, - 1:0.Игорь Сергеев 68, - 2:0.Аҳмад Ал Сарори 82, - 2:1. Жалолиддин Машарипов 90+1, - 3:1.

Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Жамшид Болтабоев, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 9.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (10.Жамшид Искандеров, 67), 23.Элдор Шомуродов (15.Жасур Ҳакимов, 77), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Достон Турсунов, 6.Максимилиан Фомин, 16.Икром Алибоев, 22.Темур Ҳакимов.

Яман: 23.Салим Ал Харш, 3.Алави Фадақ, 11.Абдулвасеа Ал Матари (9.Холид Муҳаммад, 85), 12.Аҳмад Али Ал Хифи (8.Башир Ал Манифи, 66), 13.Ала Аддин Маҳди, 14.Аммар Хамсан, 15.Осама Анбар, 17.Муҳаммад Ал Сарори, 18.Аҳмад Абдуллоҳ Аҳмад Алос, 19.Муҳаммад Боқшан, 21.Аҳмад Ал Сарори.
Захира: 1.Эсам Ал Ҳакими, 2.Файсал Ба Хурмуз, 4.Мугахед Фареа, 5.Абдулмуаин Ал Жарши, 6.Абдулхолиқ Манеа, 7.Волид Моҳд Ал Хубаиши, 10.Сулаймон Ҳезам, 16.Аҳмад Батавил, 20.Ёсир Ал Габр, 22.Ёсир Тхаваб.


Ироқ - Жанубий Корея 1:1

Голлар: Амжед Ҳуссайн 90+3 - Ким Хюн 22

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика