

"EstadalDoha" нашри "A", "B" ва "C" ўйинларига шарҳ бериб чиққан. Табиийки, унда Қатар олимпиячиларига яхши баҳо берилган. Шунингдек, Эрон терма жамоасини Рио йўлланмасида асосий фаворит сифатида кўрсатиляпти.

Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинга араб нашрлари икки хил баҳо беришган. Улардан айримлари, ҳакам ўйинни синдирди деган фикрга келган бўлса, айримлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳали 70 дақиқа бор бўлганлиги, корейслар тажриба эвазига уч очкони қўлга киритганлиги ҳақида ёзганлар.






