UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  0 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  6 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  4 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  15 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5

ОФК U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Мальдив ороллари иштирок этмайди Янгиликлар

ОФК U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Мальдив ороллари иштирок этмайди

Шу йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ОФК U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари тақвимига ўзгартириш киритилди.
2014 йили Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари «В» гуруҳи ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши ҳақида хабар берган эдик. Тошкентдаги саралаш баҳсларида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши керак эди. Аммо, Мальдив ороллари Футбол Уюшмаси мамлакат ўсмирлар терма жамоасининг ушбу саралаш баҳсларида иштирок эта олмаслигини билдирди.

Саралаш баҳсларида Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаси иштирок этмаслигини ОФК расман тасдиқлади ва мусобақа тақвимига ўзгартириш киритди.

Эслатиб ўтамиз, U-16 ОЧ-2014 саралаши «В» гуруҳи ўйинлари 25-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларида Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этади.

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаши.
«В» Гуруҳи. Тошкент. «ЖАР» стадиони. 25-29 сентябрь.


25 сентябрь.
Яман (U-16) - Фаластин (U-16)

27 сентябрь.
Ўзбекистон (U-16) - Фаластин (U-16)

29 сентябрь.
Ўзбекистон (U-16) - Яман (U-16)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика