

ОФК сайти мусобақа рестарти олдидан "Қайси футболчи ўз жамоаси ўйинини ўзгартириб юбора олади?" мавзусида сўровнома қўйди. Ва номзодлар қаторига 7 нафар футболчини қўйди.
Футболчилар орасида "Пахтакор" етакчиси Драган Черан ҳам бор. Сўровномада шу пайтгача 118 мингдан зиёд ўқувчи қатнашиб, ҳозирча овоз йиғиш бўйича икки эронлик етакчилик қилмоқда. Бири "Персеполис" вакили Башар Резан, иккинчиси "Истиқлол" ўйинчиси Меҳди Гайеди.
Шунингдек, "Ал Ҳилол"дан Салим Ал Довсари, "Ал Садд"дан Санти Касорла, "Ал Наср"дан Абдерразақ Ҳамдаллаҳ ва "Шаржа"дан Игор Коронадо ҳам киритилган. Ушбу ҳавола орқали Драган Черанга овоз беришингиз мумкин.




