UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  7 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ОФК сайти 18 йил олдинги Ўзбекистон Кубоги финалини ёдга олди Янгиликлар

ОФК сайти 18 йил олдинги Ўзбекистон Кубоги финалини ёдга олди

Шундай ўйинлар борки, орадан қанча вақт ўтса ҳам унутилмайди.

ОФК расмий сайти коронавирус сабаб футбол ўйинлари ўтказилмаётгани боис ўз ўқувчиларини зериктириб қўймаслик мақсадида архивдан мақолалар бериб кўрмоқда. 

Сайт ходимлари Осиё миқёсида бўлиб ўтган турли мусобақаларни ёдга олиб 8та энг қизиқ финални келтиришди. Бу ўйинлар орасида бундан 18 йил муақаддам "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финали ҳам бор. 

2002 йилда ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Нефтчи" етиб келганди. Ўшанда "Пахтакор" ярим финалда "Насаф"ни, "Нефтчи" эса "Қизилқум"ни мағлуб этган ҳолда ҳал қилувчи босқичга йўл олган. 

2002 йилнинг 9 августида бўлиб ўтган баҳсни кўриш учун "Пахтакор" марказий стадионига 25 минг мухлис ташриф буюрган. Учрашувни эса ўз пайтининг таниқли ҳакамларидан Рустам Саидов бошқарган. 

ОФК сайти турли йилларда ўтказилган финалларга мурожаат қилиб 8та финални танлади ва ўйинларга классик учрашув мақомини берди. Бу қайси ўйинлар эканини қуйида келтириб ўтамиз.


1940 йилги Дуранд Кубоги финали 

Ҳиндистонда ўтказилган ушбу мусобақа финалида "Моҳаммедан Спортинг" ва "Ройал Уоруикшайр" клублари ўзаро баҳс олиб бориб, бунда "Спортинг" вакиллари 2:1 ҳисобида зафар қучган. 


1995 йилги Осиё Суперкубоги 

1995 йил ОЧЛ ҳамда ОФК Кубоги ғолиби ўртасида Суперкубок ташкил қилинган. Унда Осиё чемпионлар лигаси Осиё клублари чемпионати деб номланарди. Суперкубокда Япониянинг "Йокогама Флугелс" клуби Таиланднинг "Таи Фармерс Банк" жамоаси устидан 4:3 ҳисобида зафар қучган. 


2002 йилги Ўзбекистон Кубоги финали 

Айтиб ўтганимиздек, 2002 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалида "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро тўқнаш келиб, тошкентликлар қўшимча бўлимларда урилган голлар эвазига 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишган. 


2005 йилги Индонезия Кубоги финали 

2005 йил ўтказилган Индонезия Кубоги финалида "Персия Жакарта" билан "Арема" ўзаро майдонга тушиб, бунда 4:3 ҳисобида "Арема"нинг қўли баланд келган. 


2011 йилги А лига Гранд финали 

Австралиянинг икки кучли жамоаси "Брисбен Роар" билан "Сентрал Коаст Маринерс" ўзаро А лига Гранд финалида ғолиблик учун баҳс олиб бориб, ўйин 2:2 ҳисобида якун топган. Пенальтилар сериясида эса брисбенликлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. 


2012 йилги Гонконг Кубоги финали

Бунда "Пегасус" ва "Китчи" клублари ўзаро тўқнаш келиб, мазкур учрашув ҳам голларга бой бўлган. Баҳс 3:3 ҳисобида якун топади ва пенальтилар сериясида "Китчи"нинг қўли баланд келиб 5:3 ҳисобида зафар қучган. 


2018 йилги Малайзия Кубоги финали 

Малайзия Кубоги финалида 2018 йил "Теренггану" ва "Перак" клублари ўзаро тўқнаш келишди. "Шоҳ Алам" стадионида бўлиб ўтган баҳс голларга бой тарзда кечди. Учрашув 3:3 ҳисобида якун топади ва пенальтилар сериясида "Перак" вакиллари 4:1 ҳисобида устун келишади. 


2019 йилги Япония Кубоги финали 

Ўтган йилги Япония Кубоги финали қизғин ҳамда голларга бой тарзда ўтди. "Хоккайдо Саппоро" ва "Кавасаки Фронтале" иштирокидаги беллашув ҳам 3:3 ҳисобида тугади. Ғолибни пенальтилар сериясида аниқлаш керак эди, "лотереялар баҳси"да "Кавасаки" футболчилари 5:4 ҳисобида зафар қучишди. 


2002 йилги Кубок финалида кимлар гол урган? 

Шу ўринда яна 18 йил муқаддам ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалига қайтамиз. Ўйин ҳар икки жамоанинг ҳужумлари билан бошланади ва 2-дақиқадаёқ "Пахтакор" ҳимоячиси Гочгули Гочгулиев ҳисобни очади. Орадан бир дақиқа ўтиб Сергей Лебедевнинг автоголи эвазига "Пахтакор" ҳисобни 2:0га етказади. 

14-дақиқага келиб фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Сергей Ни ҳисобни қисқартиришга эришади. Шундай қилиб биринчи тайм 2:1 ҳисобида "Пахтакор" фойдасига якун топади. Иккинчи таймда Леонид Кошелев гол уриб ҳисобни 3:1га етказади. Фарғоналиклар яна ҳужумга ўтишади ва 84-дақиқада Мухтор Қурбонов ҳамда 90+2-дақиқада Акмал Холматовнинг голлари туфайли ҳисоб 3:3 кўриниш олади. 

Шундан сўнг 15 дақиқалик қўшимча бўлимларга ўтилади. Қўшимча таймлар "Пахтакор" фойдасига ишлаб жамоа 3та гол уришга муваффақ бўлган. Аввалига 110-дақиқада Сергей Лебедев яна кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўяди. 115-дақиқага келиб Гочгули Гочгулиев бу сафар пенальтидан тўп киритади. 118-дақиқада эса захирадан тушган Зайниддин Тожиев якуний ҳисоб 6:3 бўлишини таъминлайди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика