ОФК Президенти Шайх Салмон Тошкентга ташриф буюрди ФОТО

Aziz Tukhtamuradov
24 сен 2018, 19:42
Ҳозиргина юртимизга Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ташриф буюрди.

Ислом Каримов номидаги "Тошкент халқаро аэропорти"да ушбу мартабали меҳмонни ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олишди. ОФК президентининг ташрифидан мақсад, ОФК Ижроқўмининг Тошкентда биринчи маротаба ўтказилаётган йиғилишида иштирок этишдир.

26 сентябрь куни Тошкент шаҳри ушбу йиғилишга мезбонлик қилади. Бугун шунингдек, юртимизга ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон ҳам етиб келган хақида хабар бериб ўтган эдик.

Пойтахтимиз бундай тадбирга биринчи маротаба мезбонлик қилаётганини алоҳида эътироф этиш керак.  ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишининг айнан юртимизда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради.

Йиғилиш Тошкент шаҳридаги "International" меҳмонхонасида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›