UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  2 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  5 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  7 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  9 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

ОФК мусобақалар қўмитаси қўриб чиққан масалалар Янгиликлар

ОФК мусобақалар қўмитаси қўриб чиққан масалалар

БААнинг Ал Айн шаҳрида ОФК Мусобақалар қўмитаси 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ижроия қўмитаси йиғилишига қуйидаги ўзгаришларни маслаҳат берди.

2018 ЙИЛГИ U-23 ЧЕМПИОНАТИ МЕЗБОНИ

2018 йил 23 ёшгача футболчилардан иборат терма жамоалар учун қитъа чемпионатини ўтказиш истагида бўлган давлатлардан аризалар қабул қилинганди. Қўмита Хитойни чемпионатни ташкил қилишга тавсия қилди. Режага кўра, мусобақа Куншан, Чангшу, Жиангйин ва Чангжу шаҳарларида бўлиб ўтади.


ҚУВАЙТНИНГ ОСИЁ КУБОГИ САРАЛАШИДАГИ ИШТИРОКИ

Футболга ҳукуматнинг аралашуви туфайли Қувайт Осиё ва жаҳон чемпионати бирлаштирилган саралаш баҳсларидан четлаштирилганди. 2017 йилнинг 28 мартидан 2018 йилнинг 27 мартига қадар Осиё Кубоги учун саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтади. Осиё Кубоги саралашининг ҳал қилувчи босқичига 18 январь куни қуръа ташланади. Шу сабабли Қувайтни баҳсларга қўйиш-қўймаслик масаласи 18 декабрь санасида аниқ бўлади. Ўша кунга қадар ФИФА Қувайтга белгиланган жазосини олиб ташламаган тақдирда Қувайт терма жамоаси саралаш учрашувларига қўйилмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика