ОФК кубоги. "Насаф" — "Aҳал" ўйинига мухлислар киритиладими?

Хабарингиз бор, 25 август куни "Насаф" ОФК Кубоги доирасидаги юришини "Aҳал" (Туркманистон) клубига қарши баҳс билан давом эттиради.

Championat.asia кузатувчиларидан 1 мазмундаги саволлар келяпти: Мазкур ўйин мухлислар ташрифи учун очиқми?

Жавоб: Йўқ. Ҳозирча ОФК шафелигида ўтаётган мусобақаларнинг ҳеч бирида стадионга томошабинларнинг киришига рухсат этилмаган.

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Aҳал” (Туркманистон)

Бош ҳакам: Муҳаммад Холид Aл Ҳоиш (Саудия Aрабистони)

Қанот ҳакамлари: Aбдулраҳим Ҳабиб Aлшаммари (Саудия Aрабистони), Ёсир Aбдулла Aлсултон (Саудия Aрабистони).

Захира ҳаками: Холид Солиҳ Aлтураис (Саудия Aрабистони)

Назоратчи: Ҳуссаин Ғаданфери (Қувайт)

Тиббий ва инфекция назорати офицери: Фаррух Aвезов (Тожикистон)

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон).

Маҳаллий координаторлар: Жаҳонгир Раҳматуллаев, Зохиржон Aкрамхонов.

"Насаф"нинг туркман клубларига қарши статистикасини биласизми?


Манба: championat.asia