ОФК кубоги. Бугун Марказий Осиё минтақасида гуруҳ баҳслари бошланади

Narzulla Saydullayev
3 апр 2019, 14:54
2019 йилги ОФК кубогида "D" гуруҳи ўйинлари старт олади.

Ушбу гуруҳда фақат Марказий Осиё клублари иштирок этишини таъкидлаб ўтамиз.

Қизиғи 1-турдаёқ мухлислар Тожикистон дербиси гувоҳига айланишади. Унда "Истиқлол" ҳамда "Хўжанд" клублари тўқнаш келади.

Бишкек шаҳрида эса Қирғизистон чемпиони "Дордой" Туркманистон чемпиони "Олтин Аср"ни қабул қилади.

3 апрель
19:00 - "Истиқлол" (Тожикистон) - "Хўжанд" (Тожикистон)
19:00 - "Дордой" (Қирғизистон) - "Олтин Аср" (Туркманистон)



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia