UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  0 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  24 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  46 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1

ОФК Кубоги-2022. Улуғбек Бақоев: "Менимча 80 фоиз мухлисларга пенальтилар серияси ёқса керак, аммо..." Янгиликлар

ОФК Кубоги-2022. Улуғбек Бақоев: "Менимча 80 фоиз мухлисларга пенальтилар серияси ёқса керак, аммо..."

ОФК Кубоги Марказий минтақа финали доирасидаги "Хўжанд" - "Сўғдиёна" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Улуғбек Бақоев ва Милан Митрович иштирок этди.

"Барчага хайрли кун. Бизнинг жамоа Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги турида сафарда ғалаба қозондик ва бўлажак ўйинга ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама яхши ҳолатда етиб келдик. Эртанги баҳсга тайёрмиз.

"Хўжанд" жамоасини яхши биламиз. Мақсадлари улкан ва ёш жамоа. Яхши футболчиларга эга. Рақиб ўз майдонида ўйнаши уларга устунлик беради. Учрашув маҳаллий вақт билан 15:30да бошланади, бу дегани хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Агар хато қилсак уни тўғрилашнинг имкони бўлмайди", - деди Улуғбек Бақоев.




"Барчага хайрли кун. Эртанги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Биз учун ҳам, рақиб учун ҳам жуда қийин баҳс бўлади. Барчаси битта ўйинда ҳал бўлади, ютқазиш ёки кейинги босқичга чиқиш мумкин. Ўйиннинг соат 15:30да бошланиши бироз қийинчилик туғдириши мумкин, сабаби ҳаво иссиқ бўлади. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз. Худо хоҳласа эртага ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқамиз", - деди Милан Митрович.




- Давралар оралиғида "Сўғдиёна" ўз сафига тажрибали Виталий Денисовни қўшиб олди. Адашмасам у охирги бир йилда майдонга тушмади. Унинг жисмоний ҳолати қандай?

- Уни профессионал ва сифатли футболчи сифатида биламиз. Виталий юқори даражада ўйнаган. Мослашиш жараёнини осон ўтказди. Бир нечта ўйинларда майдонга тушишга улгурди ва ғалабаларимизга хисса қўшди.

- Бундай шароитда ўйнаш қанчалик қийин бўлади?

- Ҳаво ҳақида юқорида ҳам гапирдик. Бундай вазиятда имкониятлар тенглашади. Сабаби бундай иқлимга кўпроқ мослашган бўлса ўша жамоага имконият пайдо бўлади. Эртага "Хўжанд" ҳам, биз ҳам кейинги босқчига чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз.




- Баҳс битта ўйиндан иборат. Эртага пенальтилар сериясигача боришига тайёрмисиз?

- Биз кўплаб халқаро мусобақалар ва чемпионатларни томоша қиламиз. Мухлисларга нима керак? Менимча 80 фоиз мухлисларга пенальтилар серияси ёқса керак. Аммо мураббий ва футболчиларга бу қийин жараён. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва эртага балки пенальтилар серияси ҳам бўлишига тайёрмиз. Ўйиннинг турли кутилмаган ҳолатларига тайёрмиз.

- Эртага "Сўғдиёна" ҳужумкор ўйин намойиш этадими?

- Биз ҳар доим ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Аммо вазиятдан ва рақибдан келиб чиқамиз. Фақат ҳужум қилавериш ҳам яхши эмас, биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қиламиз ва керак пайтда ҳужумга ўтамиз.




Оқил Абдубарноев
Хўжанд шаҳридан махсус

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика