UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  4 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1

ОФК кубоги-2021. Нўъмонжон Юсупов: "Тунислик футболчининг бу ҳаракати жазосиз қолмайди" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Нўъмонжон Юсупов: "Тунислик футболчининг бу ҳаракати жазосиз қолмайди"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" (4:5) учрашувидан кейин Қирғизистон клуби бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов матбуот анжуманида қатнашди.

Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, таркибда ўзгаришлар қилдик. Ҳужумкор ўйнашни мақсад қилгандик. Бироқ илк дақиқада дарвозабонимизнинг хатосидан кейин автогол бўлди, йигитлар ўзларига келиб ҳисобни тенглаштирдик. Тайм сўнггида ва иккинчи тайм бошида ҳимоядаги хатолар туфайли кетма-кет голлар ўтказдик. Бир қатор ёш футболчиларни майдонга туширдик ва ўйинимизда тезлик пайдо бўлди. Ҳисобни 1:4дан 4:4 қила олдик, афсуски сўнгги дақиқада ҳимоядан ҳужумга ўтишда тўпни йўқотдик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.

Футболчиларнинг тажрибаси етишмаяпти, қаердадир ўйинни бошқариш керак эди. Ҳеч қиси йўқ, мана шундай ўйинлар орқали йигитларимиз тажриба тўплашади. Бу келажакда ас қотади.

Биринчи голда дарвозабонимизнинг хатоси бўлди, иккинчи голда эса унинг айби йўқ эди менимча. Ойбек Абдуғаффоров ва Тижани Белаид рақамли футболчиларимизда ҳаракат кам эди. Балки ўзгаришларни кечиктиргандирмиз. Мана шундай ўйинлар орқали кимнинг маҳорат қандай даражада экани кўринади. Бундай хатолар Қирғизистон чемпионатида балки кечирилар, аммо халқаро мусобақада кечирилмайди.

Тунислик Тижани Белаид алмаштирилганидан кейин ўзини жуда ёмон тутди. Бу ҳаракати учун клубимиз томонидан кескин жазога тортилиши аниқ. Футболчи мураббийлар штабига нисбатан ҳурматсизлик қилмаслиги шарт. Шунчаки у ўйинни тарк этганида ҳисоб қандай эдию, у майдонни тарк этгач ҳисоб қандай бўлганини футболчининг ўзига эслатаман", - дейди Нўъмонжон Юсупов.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика