ОФК 2021 йилда қитъа миқёсида ўтадиган тўрт мусобақани бекор қилди

Mirjalol Normatov
15 янв 2021, 16:25
Ҳалигача бутун дунёда ҳукм сураётган COVID-19 пандемияси футбол бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалаларини қийинлаштирмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги турнирларни ўтказиш олдидан минтақадаги мавжуд эпидемиологик вазиятни атрофлича ўрганиб чиқди. 

Ўрганиш натижаларига кўра, ташкилотнинг тегишли қўмиталари бугун бир қатор муҳим қарорларни қабул қилди.

Ушбу қарорларга мувофиқ 2021 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати расман қолдирилди. Бироқ Ўзбекистон мазкур чемпионат мезбонлигини ўзида сақлаб қолди ва 2023-йилда ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги юртимизда бўлиб ўтиши ОФК мусобақалар тақвимига киритилади.

Шунингдек, Баҳрайнда ўтадиган U-16 Осиё чемпионати, футзал ҳамда соҳил футболи бўйича терма жамоалар ўртасидаги қитъа мусобақалари ҳам бекор қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›