UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  6 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  174 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

ЎФФ ва футбол мухлислари ўртасида мулоқот кўприклари яратилади Янгиликлар

ЎФФ ва футбол мухлислари ўртасида мулоқот кўприклари яратилади

Теглар :  ЎФФМухлислар
Ўзбекистон Футбол Федерацияси юртимизда футболни янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Бунда футболнинг оммавийлигини ошириш ҳамда мухлислар билан ишлашни такомиллаштириш орқали стадионларимизга ишқибозлар ташрифини кўпайтириш асосий мақсад қилиб олинган.

Қайд этиш жоизки, айни дамда халқ ва ишқибозлар билан мулоқот кўприкларини янада кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Эндиликда “GoUzbekistan” лойиҳаси муаллифи Фазлиддин Ҳожимуҳаммедов ЎФФнинг мухлислар билан ишлаш бўлимида айнан манашу йўналишда фаолият олиб боради. У юртимизда мухлислик маданиятини янада шакллантириш, мухлисларнинг стадионларга ташрифини орттириш, уларни қийнаётган жиҳатларни бартараф этиш ҳамда ишқибозларнинг талаб ва истакларини ЎФФ раҳбариятига етказишда асосий кўприк вазифасини ўтаб беради.

 Тез орада ҳар бир профессионал клуб мухлислар жамоалари аъзолари ҳамда етакчилари билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг талаб ва истакларини янада батафсилроқ ўрганиб чиқиш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда дастлаб Тошкент шаҳри клублари, кейин Фарғона водийси ва бошқа ҳудуд шарафини ҳимоя қиладиган клублар мухлислари етакчилари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика