ЎФФ Рустам Мирсодиқовнинг лицензиясини бекор қилди

Aslanov Jasurbek
29 сен 2015
Ўзбекистон футбол федерацияси "Металлург" бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензиясини бекор қилди.

Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензияси бекор қилинишига “Пахтакор” – “Металлург” (3:2) ўртасида бўлиб ўтган ўйин сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

ЎФФ ижроия қўмитасининг қарори:

1. 2015 йилнинг 24 сентябрида Тошкент шаҳрида ўтган “Пахтакор” ҳамда “Металлург” ўйинининг 83-дақиқасидан спортга оид бўлмаган ҳаракатлар қайд этилган.

2. ЎФФнинг Тартиб-интизом кодекси қоидаларига биноан “Металлург” клуби бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензияси 2015 йилги мавсум учун тўхтатилсин.

3. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (Ф.Магометов): Ижроия қўмитанинг қарорига биноан керакли чоралар кўрилсин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган учрашувда “Металлург” 83-дақиқагача “Пахтакор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этаётган эди, аммо ўйин якунида бекободликлар ўз дарвозаларидан 3та тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаришганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia