UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  2 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

ЎФФ Қатар билан меморандум имзолади Янгиликлар

ЎФФ Қатар билан меморандум имзолади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашди.

Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон ва Қатар федерациялари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиб, уни раҳбарият ва мансабдор шахслар, шунингдек, техникавий масалалар бўйича экспертлар, мураббийлар, ҳакамлар ва футболчилар орқали самарали йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Қатар Футбол Уюшмасининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

Ушбу меморандум икки федерациянинг турли тоифадаги жамоаларига ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради. Бундан ташқари, томонлар спорт иншоотларини қуриш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳамда икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш бўйича ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.


“Бу меморандум ва келишувдан жуда кўп нарса кутяпман”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Чунки, меморандум фақатгина футбол ўйинида иштирок этадиган мутахассислар билан боғлиқ эмас. Бу келишув футбол бошқарувида муҳим аҳамият касб этадиган бошқарув аппаратига ҳам бевосита тааллуқлидир. Зеро, ушбу меморандум Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларига менежмент, маркетинг ва реклама фаолияти, спорт тиббиёти, футболда жисмоний тайёргарлик ва техникавий йўналишни аниқлаб олиш, таълим ва тадқиқотлар каби соҳаларда Қатарда ўқиш ва малака ошириш имкониятини яратиб беради. Бу эса бизга кадрлар билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал қилиш имконини беради”.

Қатар сафари Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФ президенти этиб сайланганидан бери амалга оширган учинчи хорижий сафаридир. Бунга қадар Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино ва БАА футбол уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашган эди.




Фотосуратлар Қатар Футбол Уюшмасига тегишли.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика