

Федерация расмий сайтида хабар берилишича, ташкилот президенти Умид Аҳмаджонов Испания футбол федерацияси ва "Реал" академияси директори таклифига биноан Испанияга ташриф буюради.
Ташриф давомида у шунингдек, 21 январь куни ЛаЛига 20-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Реал" - "Депортиво" ўйинини томоша қилиш учун ҳам таклиф этилган.



