UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  1 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  1 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  3 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  161 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4

ЎФФ Президенти миллий терма жамоа мураббийлар штаби билан учрашди Янгиликлар

ЎФФ Президенти миллий терма жамоа мураббийлар штаби билан учрашди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашди ва терма жамоага Осиё Кубоги баҳсларида омад тилади.
30 декабрь куни ЎФФ биносида ташкилот Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабини қабул қилди. Учрашув чоғида Мираброр Усмонов миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов билан терма жамоанинг Осиё Кубогига тайёргарлиги ҳақида сухбат қурди. Бош мураббий терма жамоа Осиё Кубогига муносиб тайёргарлик кўрганини ва ушбу мусобақада совринли ўринларни эгаллаб терма жамоа мухлисларини хурсанд қилишни мақсад қилганини айтиб ўтди. Қосимовга кўра, миллий терма жамоа мазкур турнирда совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилган.

ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов мазкур мусобақа олдидан терма жамоа мураббийлар штабига, футболчиларга омад тилади ва Осиё Кубогидан катта ғалаба ва ёруғ юз билан қайтиб келишини тилади.
Осиё Кубогида иштирок этадиган 23 нафар футболчидан иборат таркиб ва делегация аъзолари 2 январь куни Австралиянинг Сидней шаҳрига учиб кетади. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувида 10 январь куни Сидней шаҳрида КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мусобақанинг тўлиқ тақвими ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика