UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

ЎФФ президенти ФИФАнинг энг яхшиларни тақдирлаш маросимида қатнашади Янгиликлар

ЎФФ президенти ФИФАнинг энг яхшиларни тақдирлаш маросимида қатнашади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроия қўмитасининг аъзоси Бобур Шодиев ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг таклифига кўра расмий ташриф билан Англияга учиб кетди.

23 октябрь куни Лондонда ФИФАнинг йил якунларига бағишланган анъанавий гала-оқшоми бўлиб ўтади. “The Best FIFA Football Awards 2017” деб номланган ушбу тантанали кечада ЎФФ делегацияси ҳам иштирок этади.

Мазкур тадбир арафасида Умид Аҳмаджонов ва Бобур Шодиев дунёнинг бир қатор футбол федерацияларининг раҳбарлари ва делегацияси аъзолари билан учрашиб, ўзаро фикр алмашишни режалаштирган. Шу жумладан, Англия Футбол Уюшмасининг президенти Грег Кларк билан ҳам учрашув ташриф дастуридан ўрин олган.
ФИФАнниг йил якунларига бағишланган тантанасида сайёрамизнинг энг яхши футболчилари ва мураббийларига футбол оламининг дунё миқёсидаги энг нуфузли совринлари топширилади. “The Best FIFA Football Awards” деб номланган мазкур тадбир 2016 йилда собиқ “Ballon d’OR” (“Олтин тўп”) мукофотининг ўрнига таъсис қилинган эди.
Бу йилги тадбир Лондоннинг муҳташам “Палладиум” театрида бўлиб ўтади. Тадбирни дунёга машҳур бошловчилар Идрис Эльба ва Лайло-Анна Лилар олиб боради. Собиқ ва бугунги кун футболчилари – Роберто Ди Маттео, Жей-жей Окоча, Алекс Скотт, Андрей Шевченко ва Питер Шилтон каби юлдузлар тадбирнинг элчилари сифатида иштирок этадилар.
Душанба оқшомида бўлиб ўтадиган ушбу тантанадаги дунёнинг энг яхши эркак футболчиси ва аёл футболчиси, шунингдек, энг яхши эркаклар жамоасининг мураббийи, энг яхши аёллар жамоасининг мураббийи каби номинацияларда ғолиблар тақдирланади. Ғолиблар ФИФАга аъзо мамлакатларнинг мураббийлари, футболчилари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг овозлари асосида аниқланади. Айнан шу тўрт мукофот кечанинг бош мукофотлари саналади.

Умуман олганда эса ФИФА гала-оқшомида 8 та номинацияда ғолиб тақдирланиб, 11 кишидан иборат дунёнинг рамзий терма жамоаси ҳам аниқланади.
ФИФАнинг “The Best Football Awards 2017” маросими ФИФА расмий сайти ва ФИФАнинг “Youtube”даги расмий канали орқали намойиш этилади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика