ЎФФ президенти ФИФА Конгрессида иштирок этади

Narzulla Saydullayev
11 июн 2014
ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ва ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев бугун бошланадиган ФИФА Конгрессида иштирок этади.
Ҳисоб бўйича 64-Конгрессда ФИФАга аъзо барча мамлакатлар вакиллари иштирок этадилар. Конгресс давомида бўлажак Жаҳон чемпионатига бўлган тайёргарликлар, стадионлар ҳолати ва бир қатор бошқа масалалар кўрилади. ФИФА президенти Зепп Блаттер Конгрессни кириш сўзи билан очиб берди. Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси президанти Мираброр Усмонов ФИФА томонидан «Хизматлари учун» оредни билан тақдирланган эди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси делегацияси 12 июнь куни старт оладиган Жаҳон Чемпионати очилиш учрашувини фахрий меҳмон сифатида кузатадилар.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com