UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  0 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  26 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  37 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0

ЎФФ "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади Янгиликлар

ЎФФ "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади

Теглар :  ЎФФМаҳалла
Ўзбекистон футбол Федерацияси "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади.

Ўзбекистон футбол федерацияси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, улар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда мухлислик маданияти ривожлантириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолади.

Меморандумга кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорликда болалар ва ўсмирлар футболи оммавийлигини таъминлаш мақсадида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бепул футбол гуруҳлари ташкил этиш, ҳаваскор футболчилар ўртасида ўтказиладиган “Футболимиз келажаги”  ва “Чарм тўп” турнирларини ташкил этиш ва ўтказиш, уларда ўзини ҳар томонлама кўрсата  олган ҳаваскор футболчиларни профессионал жамоаларга тавсия қилиш, жойлардаги маҳалла болалари ўртасида  турли футбол фестиваллари, байрам тадбирлари ташкил этиш, маҳаллаларда барпо этилган футбол майдонларидан мақсадли фойдаланиш ишларини йўлга қўйиш, уларни асосан болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар учун мувофиқлаштириш каби чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳамкорликда ўтказиладиган ҳудудий ва республика миқёсидаги футбол мусобақаларида ғолибликка эришган футболчилар ва уларнинг мураббийлари мунтазам равишда рағбатлантирилиб борилади.


Тез орада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари билан ана шундай меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика