UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   3 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 88 ёшида вафот этди Янгиликлар

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 88 ёшида вафот этди

Championat.asia сайти Наримон Жалоловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.

Наримон Жалолов 13 ёшидаёқ футбол ўйнашни бошлаган. Ўша кезларда Жалолов Тошкентнинг “Спартак” жамоаси аъзосига айланиб спорт жамиятлари ўртасида ўтказилган биринчиликда ғолиб чиққан ҳолда ғалабали ва муваффақиятли даврни бошлаган эди.

Тошкент шаҳри ва вилоятдаги футбол тараққиётида ҳам Наримон Жалоловнинг ҳизматлари беқиёсдир. Аёнан шу инсоннинг саъй-ҳаракатлари остида Чирчиқ, Оққўрғон, Бекобод ва Олмалиқ шаҳарларида стадионлар барпо этилган. 37-ёшли Жалолов 1968-йилда ўзбек футболининг байроқдори Тошкентнинг “Пахтакор” клубига ҳам бошлиқ сифатида фаолият юритган. Ўшанда пахтакорчилар Собиқ Иттифоқ Кубогининг финалигача етиб борган эди.

Наримон Жалолов 1992 йилда ЎФФ вице-президенти этиб тайинланган. Сўнгги йилларда ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси сифатида ишлаб келмоқда. Наримон Жалолович "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", "Шуҳрат" медали, ЎФА кўкрак нишони соҳиби.

23 сентябрь куни Наримон Жалолович 89 ёшга тўлар эди...

Жаноза бугун соат 15:00да Наримон Жалоловнинг уйида ўқилади.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика