UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  19 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

ЎФФ “Андижон” ва “Нефтчи” футбол клубларига жарима солди Янгиликлар

ЎФФ “Андижон” ва “Нефтчи” футбол клубларига жарима солди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича комиссияси мажлисида бир гуруҳ футболчиларнинг шикоятлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар бермоқда.

Хабар беришларича, “Андижон” футбол клубида қониқарсиз муҳит юзага келган. Жамоанинг бирданига тўққиз нафар футболчиси клуб раҳбарияти томонидан шартнома шартлари бажарилмагани юзасидан шикоят қилган.

Комиссия футболчилар олдидаги маош ва бошқа тўловлар бўйича қарздорликни тўлаш учун муддат белгилади, шунингдек, “Андижон” футбол клуби жаримага тортилиб, янги футболчиларни заявка қилишига нисбатан чеклов ўрнатилди.

Худди шундай чоралар Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига ҳам қўлланилди. Клуб раиси Тоҳир Кападзенинг ваъда беришича, клуб 1 мартгача катта мураббий Сергей Ковшов, ўйинчилар Жаҳонгир Жиямуродов ва Вячеслав Пономарёв олдидаги мажбуриятларини бажаради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика