UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  79 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

ЎФAда “Спорт кунлари” мусобақаси старт олди Янгиликлар

ЎФAда “Спорт кунлари” мусобақаси старт олди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари ходимлари ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спорт кунлари” мусобақаси ўтказилмоқда.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудида спортнинг стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Қуйида дастлабки кунги натижалар билан танишишингиз мумкин.

Стол тенниси (эркаклар)

1-ўрин: Ш.Aширов (Терма жамоалар бўлими мутахассиси)

2-ўрин: Р.Мавлянов (ЎзПФЛ мутахассиси)

3-ўрин: М.Султонов (Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бўлими мутахассиси)

Бадминтон (аёллар)

1-ўрин: Й.Панина (Мусобақаларни ўтказиш бўлими мутахассиси)

2-ўрин: Н.Жалолова (ЎзПФЛ мутахассиси)

3-ўрин: A.Татлимуратова (Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси)

Эртага Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда ҳудудий футбол ассоциациялари ходимларидан иборат футбол жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг гуруҳ босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика