UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  4 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  3 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9

ЎФА томонидан пойтахтимиздаги 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири ўтказилди Янгиликлар

ЎФА томонидан пойтахтимиздаги 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан пойтахтимиздаги Учтепа туманида жойлашган 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди.

Мазкур муассасада руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълим олишади.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил қилинган мусиқий спорт байрами тадбирида ЎФА Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ташкил бўлими бошлиғи Фазлиддин Ҳожимуҳамедов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов иштирок этишди.  

Одил Аҳмедов болалар билан турли футбол машқлари ва қизиқарли конкурслар ўтказиб, болажонларга қувонч улашди.

Тадбир давомида муассаса тарбияланувчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг совғалари топширилди.

Ўз ўрнида 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудираси Мусаева Дилноза Мирзохидовна Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдириб, келгусида яна шундай тадбирларда қатнашишга таклиф қилди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика