UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  25 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  21 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

ЎФА томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг директорлари учун семинар ўтказилмоқда Янгиликлар

ЎФА томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг директорлари учун семинар ўтказилмоқда

Теглар :  ЎФА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинган ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига август ойида қабул жараёнлари ўтказилган эди.

Республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб болалар ва ўсмирлар футбол академияларига 2 босқичдан иборат 4та йўналиш бўйича имтиҳонлар топширишди. Синов жараёнлари шаффоф тарзда ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари назорати ўрнатилиб, жараёнлар видеотасвирга олинди ва ОАВ вакиллари томонидан қабул жараёнлари кузатиб борилди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг директорлари ҳамда техник директорлари иштирокида семинар-йиғилиш бошланди. Ушбу семинарнинг биринчи кунида академиялар директорларининг қабул имтихонларига оид ҳисоботлари тингланса, иккинчи кунда директорларга ўқув ишларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар берилиб, бошланаётган ўқув йили учун ўқув дастурлари билан таништирилади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика