UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  17 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

ЎФА Тиббий қўмитаси раиси терма жамоа футболчиларида учраётган жароҳатларга муносабат билдирди Янгиликлар

ЎФА Тиббий қўмитаси раиси терма жамоа футболчиларида учраётган жароҳатларга муносабат билдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тиббий қўмитаси раиси Аброр Пирриев ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали миллий терма жамоамиз футболчиларда учраётган жароҳатлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"МТЖдаги жароҳат маълумотлари бир зумда тарқалди, турфа фикрлар билдирилди. Аммо бошқа бир жиҳат каминанинг диққатимни тортмоқда.

Яъниким, жароҳат олганларга шунчаки эшик кўрсатиб қўйилмаётгани, балки уларнинг тўлиқ тузалиб, яна сафга қайтгунича зарур тиббий ва моддий-маънавий ёрдам режа асосида амалга оширилаётгани эътиборга молик.

Масалан, жиддий жароҳат олган Игор Сергеевнинг тиззасида қилинадиган жарроҳлик амалиёти машҳур “Aspetar” клиникасида, таниқли америкалик жарроҳ томонидан қилиниши белгиланган. Тизза бўғини бойламлари жароҳати билан мубоқани эрта якунлаган Алижонов жамоа тиббий штаби ва "Aspetar" мутахассислари томонидан даволанмоқда. Ҳатто умумий рўйхатга киритилмаган, сон орқа мушаги жароҳати қийнаган Алиқуловда 21-январгача зарур даво муолажалари ўтказилиб, шундан кейин клубига юборилди.

Хуллас, масъуллар ҳар бир футболчига жамоанинг олтин фонди каби муносабат билдираётгани, фақатгина Осиё кубоги эмас, балки Жаҳон чемпионати сари курашда аск қотувчи жангчи сифатида қараётгани таҳсинга лойиқ", — деди мутахассис.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика