UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

ЎФА танловидан фотомақола Янгиликлар

ЎФА танловидан фотомақола

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида футзал бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатини фаол ёритган ОАВ ташкилотларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

"Мусобақа давомида фаолият олиб борган барча-барчангизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қитъа чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишимизда ОАВ ва мухлисларнинг ҳам ўрни катта бўлди. Аслида бу совғалар, қилган меҳнатингиз олдида ҳеч гап эмас. Унданда катта совғаларга муносибсизлар. Ассоциациямиз номидан барчангизга омад ва саломатлик тилайман", - дея тадбирни очиб берди ЎФАнинг биринчи Вице-президенти Мухтор Ҳошимов .

Шундан сўнг ғолиб ва совриндорларга махсус совғалар тақдим этилди.



"Спорт ТВ"дан совғани канал бош режиссёри Эркин Исомиддинов қабул қилиб олди.


"Ўзбекистон футболи" газетаси бош муҳаррири Ойбек Юнусовга аталган совғани ЎФА директори Рустам Толибжонов топширяпти.


Рустам Умаров эса "Championat.asia"га аталган совғани Нодирхўжа Юлдашевга топширди. Энди бу ТВда футзал ўртасидаги жаҳон чемпионатини томоша қиламиз.


Кўнгилочар канал бўлсада, "MY5" каналининг ижодкорлари ҳам футзал ўртасидаги қитъа чемпионатини ёритиб бордилар ва танловда учинчи ўрин соҳиби бўлдилар.


Зафар Қосимов эса "Uff.uz" ҳамда "ИнтерФутбол" газетаси номидан ўз совғаларини қабул қилиб олди.


Санжар Ризаев эса "Ориат Доно" радиоканали учун аталган совғани ташкилот учун қабул қилиб олаяпти.


Комил Жумаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча ўйинларни "Ўзбекистон" радиоканалига тўғридан - тўғри шарҳлаб бордилар ва ҳақли равишда совриндорлар қаторидан жой олдилар.


Сайтимиз учун қувонарлиси шунда бўлдики, тадбир якунига етганидан сўнг, футзал бўйича Осиё чемпионатини ва сўнгги йиллар давомида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатини ёритиб бораётган "Championat.asia" учун махсус совға тақдим этилди. Совринни ЎФА вице-президенти Жаҳонгир Усмонов номидан, директор Рустам Толибжонов топширди.



Тадбир якунида барча эсдалик учун суратга тушди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика