UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Нагельсманн ёзгача дам олади  0 11:21Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон қуръа жараёнида иккинчи саватчада бўлади  8 11:05Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш учун "Ницца"даги улушидан воз кечиши керак  0 10:54Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"  0 10:41"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"  1 10:27Ковач инглиз клубида ишлашдан бош тортди  2 10:00Месси – терма миқёсида 9+ хет-трик қайд этган учинчи футболчи. Лео умумий фаолиятидаги 57-хет-тригига эришди  41 09:50Ўртоқлик ўйини. Ҳиндистон – Қирғизистон 2:0  0 09:45Ўртоқлик ўйини. Аргентина – Кюрасао 7:0  1 09:40Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди  36 09:35Евро-2024 саралаш. Шотландия - Испания 2:0  0 09:30Евро-2024 саралаш. Туркия - Хорватия 0:2  0 09:25Евро-2024 саралаш. Грузия - Норвегия 1:1  0 09:20ФИФАнинг янгиланган рейтингида пешқадам ўзгаради  6 09:10Ўртоқлик ўйини. Германия - Бельгия 2:3  0

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Хорватия футболи фахрийси, ЎФА техник директорлигига номзод Алёша Асанович ва ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Футбол кундан кунга ривожланиб бормоқда ва мураббийлик, бошқарув фаолиятлари, хусусан, техник директор лавозими доимий равишда билимларни ошириб бориш, замонавий тенденцияларни кузатиш ҳамда жорий этишни талаб қилади. Суҳбат давомида ана шу масалалар ҳақида сўз борди. 



Академиялардаги таълим ва машғулотлар бевосита техник директорлар назорати остида эканлиги, барча жараёнларни ташкил этишда бу мутахассисларнинг билим ва савияси муҳим эканлиги таъкидланди. ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе Ўзбекистонда бу йўналиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишга туширилганини айтиб, ФИФА талаблари асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича маълумот бериб ўтди.



Ўз ўрнида, хорватиялик мутахассис Алёша Асанович аввалги ташрифлари давомида бир нечта ҳудудларимизда бўлгани, Ўзбекистонда иқтидорли ва техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп эканлигини қайд этди. Бироқ асосий вазифа мураббийларни савиясини янада ошириш, бу борада уларга профессионал ва илмий асосланган таълим беришни янги босқичга олиб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.



Маълумот учун, Алёша Асанович Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида кўплаб номдор жамоалар, хусусан, "Монпелье", "Хайдук", "Вальядолид", "Наполи" ва "Дерби Каунти" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатида Хорватия U-21 ва миллий терма жамоада ишлаган. Техник директор сифатида бир қанча клубларда тажриба тўплаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
09 фев 20:32:19
Фахриддин Алимарданов
Бу хаммаси кузбуямачилик, УФА хам коррупция ботгогига ботган, таниш билиш, 1 навбатда уз манфаати, порахурлик, шунинг учун мундиалга йул йук огайнилар, U16 ни ахволини куринглар 3 та уйинда йирик маглубият, эсиз
+1   
09 фев 18:50:12
Futbol..
Yaponiya,Belarusya,Ispaniya,Germanya,Korea,Turkiya,Italiya endi navbat XORVATYAGA keldimi.. xamma bilan xamkorlik qilib memorandum tuzib turorasimi bular.Natijani soʻrasa aravani quruq opqochishadi.Futbol tepasida oʻtirganlardan bosh koʻz boʻyamachilik.Ozlarincha UZB futboli uchun deb JAR solishasan aslida oz manfaatini oʻylab ish qilasan lar.Futbolni xam monopoliya qilishib olgani uchun shu axvol.OʻZBEK bop turib XAQAQAT Dan jon kuydirmesanlari shu Uzbek futboliga..qaerdagi bir XORVAT jon kuydirarmidi.Gapirsen bu oʻzbek futbolida girromlik,tarafkashlik,Xoramxorlik xullas judda koʻp salbiy illatlar bor
   
09 фев 17:44:43
SO'G'DIYONA Jizzax
Тушунмадим Асанович УФАга техник директорлигига номзод диб тугри укидимми еки адашишганми езишда
   
09 фев 17:10:14
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Алёша Асановични ЖЧ-98 да таниганман. Ўша мундиалда шериклари Шукер, Бобан ва Билич каби ёрқин ўйинлар кўрсатган эди. Футболчини эшитиб болалик вақтларим эсимга тушди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика