UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  6 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди Янгиликлар

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди

Ҳакамлик тизимини янада ривожлантириш, ёш ҳакамларнинг билим ва тажрибасини ошириш мақсадида ЎФА томонидан Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.

Ушбу академия ёш ва иқтидорли ҳакамларни тайёрлаш, уларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш ҳамда ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали ҳакамлик фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган.

Академияга футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича билимга эга ва чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади. Ўзбекистоннинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш ҳакамларни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

Академиянинг бошланиши ва танловлар ҳақида батафсил маълумотлар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади. Танлов ва талабларга қуйидагилар киритилган:

- Ёш: 18-28 ёш оралиғида бўлиши;

- Антропометрик кўрсаткичлар: эркаклар учун камида 170 см, аёллар учун камида 160 см бўлиши;

- Жисмоний тайёргарлик даражаси;

- Футбол ҳақидаги тушунчаси ва назарий билимлар;

- Компьютер технологиялари ҳамда чет тили, хусусан, инглиз тили бўйича билим даражаси.

Академияда таълим жараёни 6 та модул асосида ташкил этилади ва талабалар махсус экипировка ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика