UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  1 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7

ЎФА ишчи гуруҳи Навоий вилоятида бўлди Янгиликлар

ЎФА ишчи гуруҳи Навоий вилоятида бўлди

Навоий вилояти Футбол маҳорати мактаби, шунингдек, Навоий олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти, уларнинг иш-режалари билан ҳам танишиб чиқилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ЎФА ва спорт вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, мутахассислар вилоятларда бўлиб, болалар ва ўсмирлар футболидаги шарт-шароит, камчиликлар билан танишиб чиқишмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлди. Вилоятнинг барча туманларида фаолият олиб бораётган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлимларининг иш-жараёни, футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги, мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётгани, футбол майдонлари ҳолати атрофлича ўрганилди.

Навоий вилояти Футбол маҳорати мактаби, шунингдек, Навоий олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти, уларнинг иш-режалари билан ҳам танишиб чиқилди.

Шунингдек, “Қизилқум” футбол клубининг стадиони, клубнинг янги мавсумга тайёргарлиги, Навоий вилояти футбол ассоциациясининг 2020 йил учун мусобақалар тақвими, иш-режалари ўрганилди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика