UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Антонио Конте: “Бундай жамоавий ўйиндан сўнг кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш осон иш эмас”   0 07:46Сульшер: “Энди финалга чиқишни хоҳлаймиз”   3 05:55Европа Лигаси. "Интер" - "Байер Леверкузен" 2:1  0 05:50Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Копенгаген" 1:0  0 02:40Европа лигаси. Фернандешнинг голи "Манчестер Юнайтед"ни ярим финалга олиб чиқди  29 02:30Olamsport: Ўзбек боксчиларининг IBF рейтингидаги ўрни, Забит UFCни танқид қилди ва бошқа хабарлар  0 02:13Европа Лигаси. “Интер” ярим финалга йўлланмани нақд қилди.  6 01:51Лукаку Европа Лигасида рекорд ўрнатди  4 01:19Стерлинг: “ЕЧЛда ғолиб чиқишга кучимиз етади”  4 00:48Расман: “Бухоро” футболчиси “Атлетико Оттава”га ўтди  8 00:08Европа лигаси. Интер – Байер 2:1  2 23:35Европа лигаси. "Интер" - "Байер" ҳамда МЮ - "Копенгаген" учрашувларининг асосий таркиблари маълум!  10 23:26“Ливерпуль” грециялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  10 23:14Лангле “Интер”га ўтишни истамади  11 22:54“Челси” ҳимоячиси “Ливерпуль” қизиқишлари доирасида  27

ЎФА Азиз Турғунбоев масаласида бир тўхтамга келган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди Янгиликлар

ЎФА Азиз Турғунбоев масаласида бир тўхтамга келган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларга келиб Азиз Турғунбоевнинг дисквалификацияси масаласи футбол жамоатчилиги ва мухлислар орасида тез-тез муҳокама бўлаётган эди.

Биласиз, Азиз Турғунбоевнинг аввал “Пахтакор” билан, кейин эса “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолагани аниқланган ва бу Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича регламентнинг 5.43 бандига зид экани сабаб футболчи 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан дисквалификация қилинган эди.

Охирги кунларда бу масалани бетараф халқаро юридик ташкилот ўрганиб чиқиб, чиқарилган қарор ҳуқуқий нормаларга тўлиқ тўғри келмаслиги ва юридик томондан футболчи ҳамон “Пахтакор”га тегишли эканлигини аниқлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчининг келажак фаолиятига салбий таъсири бўлмаслиги ва кўп сонли футбол мухлислари истагини ҳисобга олган ҳолда “Пахтакор” клуби “Навбаҳор” клуби билан дўстона келишувга эришиб, бу масалага нуқта қўйишди.

Натижада Турғунбоев “Навбаҳор” клуби билан янги шартнома имзолади.

Бу каби баҳсли масаланинг халқаро миқиёсга кўтарилиши миллий футболимизнинг жаҳон футболи ҳамжамияти олдидаги обрўсига ҳам салбий таъсир этиши мумкин эканини яхши англаб, мазкур масалада футбол манфаати учун бир тўхтамга келишгани боис Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳар икки клубга ҳам миннатдорчилик билдиради ва миллий терма жамоамизга номзод футболчининг яшил майдонга қайтиб, янада чиройли ўйинлар намойиш этиши ва Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришига умид билдиради.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг