Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?
28 ноя 2024 14:15
Янгиликлар
Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг телеграмдаги каналида берган хабарига кўра, Ҳамробековнинг айни пайтда бор эътибори "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувига қаратилган. Футболчининг Наманган клуби билан амалдаги шартномаси йил охирига қадар мўлжалланган. Одилжон мавсумни тугатиб, бироз хордиқ чиқариб, кейин таклифларни кўриб чиқишини маълум қилди. Айни пайтда унга фақат "Насаф" эмас бошқа бир қатор Ўзбекистон клублари қизиқаётганини тасдиқлади. Бундан ташқари Ҳамробеков четдан бўладиган таклифларни ҳам кўриб чиқмоқчи.
Маълумот учун, Одилжон Ҳамробеков 2024 йилни "Навбаҳор" сафида ўтказиб 22 та ўйинда 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, айнан Ҳамробеков Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаётган футболчилар орасида энг қиммат трансфер нархига эга - 1,2 миллион евро.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар