UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  1 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  920 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  9 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

"Odil Junior" футболчиси Италияга боради Янгиликлар

"Odil Junior" футболчиси Италияга боради

Шу кунларда Италиянинг "Карпи" футбол академиясининг икки нафар мураббийи - Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини иш юзасидан юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасида "Odil Junior" футболчиларини кузатиш эди. Ҳар иккала мураббий "Миллий" стадион ҳудудидаги майдонда ўтказилган мусобақани диққат билан кузатиб боришди ва 2006-2007 йилда туғилган футболчилар турнири якунига етгач, "Odil Junior"нинг Италияга қайси футболчисини таклиф қилишларини айтишди.

Гап шундаки, "Odil Junior" ҳамда "Карпи" футбол академияси ўртасида бир йиллик меморандум имзоланган бўлиб, унга кўра ўтган йил "Odil Junior"нинг 2008 йилда туғилган футболчилари Италияга бориб бешта ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишганди. Энди навбат итальянларнинг юртимизга келишларига етиб келди ва икки нафар мураббий 13 август куни Миландан Тошкент сари парвоз қилишди.

Ҳар иккала томон ўзаро имзолаган меморандум кўра, "Odil Junior" болалар футбол мактабининг икки нафар тарбияланувчиси йил сўнггида ёки кейинги йил бошида Италияга йўл олиши белгилаб қўйилган. Болакайлар "Карпи" футбол академиясига бориб ўз маҳоратларини ошириб қайтишади.

Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини Тошкентда ўтказилган мусобақани кузатиб, "Odil Junior"нинг 2006 йилда туғилган тарбияланувчиси 4-рақамли ўйинчи Даниль Панфёровни "Карпи" футбол академияси раҳбариятига тавсия қилишларини маълум қилишди. Эртадан 2008 йилда туғилган футболчилар учун "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақаси старт олади. Шунингдек, бир ҳафта мобайнида машғулотлар ҳам ўтказилади. Ана шундан сўнг италиялик мураббийлар "Карпи"га кетадиган иккинчи ёш ўйинчини танлаб олишади.

Шуни айтиб ўтиш жоиз, Италияга бориб келадиган омадли икки нафар боланинг барча сарф-харажати "Tudor" савдо белгиси томонидан қопланади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика