UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  1 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  7 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  15 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5

Одил Исабоев мураббийликка ўтди Янгиликлар

Одил Исабоев мураббийликка ўтди

Хабарингиз бор, 15 декабрдан “Металлург” жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Чирчиқ шаҳрида йиғинни бошлади.
 Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этишган футболчиларнинг барчаси жам бўлишди.

Таркибда баъзи жузъий ўзгаришлар бор. Жумладан, ҳимоячи Одил Исабоев футболчилик фаолиятини якунлади. Клуб раҳбариятининг таклифига биноан у эндиликда ёшлар таркибини шуғуллантирувчи мураббийлар сафида меҳнат қилиши кутиляпти. Шунингдек, Умид Тожимов ҳамда Жасур Бобоев йиғин ўтказаётган таркибда йўқ. Уларнинг бошқа жамоага ўтаётганлиги маълум бўлди. Ўз навбатида асосий таркиб йиғинида ёшлар жамоамизда фаолият юритаётган 4-5 нафар футболчи иштирок этишяпти. Улардан кимлар асосий таркибга лойиқ эканлиги кейинги йиғинларда маълум бўлади.

Бу ҳафта йиғинда қатнашаётган футболчиларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтишди. Уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати қониқарли ҳолатда. Кейинги ҳафтадан машғулотлар босими ошириб борилади ва жамоа ҳар куни икки маҳалдан машғулот ўтказишга киришади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика