UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Хоразм" - "Навбаҳор". Таркиблар билан танишинг  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  12 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  9 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

Одил Ҳамробеков: “Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан” Янгиликлар

Одил Ҳамробеков: “Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан”

“Насаф”-“Тракторсози” (2:1) учрашувида жамоамиз футбол мактаби тарбияланувчиси, 18 ёшли Одил ҲАМРОБЕКОВ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, стадионга йиғилган минглаб мухлислар олқишига сазовор бўлди.
Эътиборли томони у Осиё чемпионлари лигаси мусобақасида дебют ўйинини ўтказаётганига қарамай, майдонда ўта ишончли ҳаракат қилди. Ўйиндан кейин “Насаф” устози бу футболчининг ҳаракатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳамробеков клуб расмий веб-сайтига ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- ОЧЛ баҳсларида оддий рақиб бўлмаслигини барча билади. Ўйин олдин рақибимиз иштирокидаги ўйинларни жиддий ўрганиб, мураббий барчамизга керакли кўрсатмаларни берган эди. Очиғи, асосий таркибда тушганимдан жудаям хурсанд бўлдим ва мураббийимиз кўрсатмаларини бекаму кўст бажаришга уриндим. Вазифам – рақиб ҳужумини майдон марказига яқин жойда “бузиш” эди.  Тўғри, биринчи бўлимда унчалик ўйинмиз қовушмади. Мавсумнинг биринчи расмий ўйини, қолаверса бир кун олдин ёққан ёғингарчилик туфайли майдоннинг ҳолатиям бизни бироз эҳтиёткорликка ундади. Аммо иккинчи бўлимдаги иккита тезкор гол бизга катта мадад бўлди. Шу боис иккинчи 45 дақиқаликда кўпроқ жамоа ҳужумларига ҳам қатнашиб турдим.

 
-Рақибнинг етакчи ўйинчиси Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Адрианик Теймурян билан майдонда бир неча маротаба тўқнаш келдинглар. У ҳақда қандай фикрдасиз?

 
-Илгари ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида қатнашган бўлсамда, ОЧЛ бу умуман бошқа савиядаги турнир эканлигига бевосита гувоҳ бўлдим. Тўғри, ўйин давомида кўп марта “Тракторсози” етакчисига қарши кураш олиб бордим. Бу каби тажрибали футболчиларга қарши ўйинлар мен учун мактаб вазифасини ўтаб беради. Бу каби ўйинларда жамоадошларимни қўллаб-қувватлаши мен учун муҳим. Кечаги уйинда улар бу борада менга катта ёрдам беришди.  Бунинг учун барчага раҳмат дейман. Насиб этса кейинги ўйинларда ҳам мураббийимиз ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика