UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  22 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

Одил Аҳмедов: "Шомуродовнинг келажакда "Реал" ва "Барселона"да ўйнаши мумкинлигига ишонаман" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Шомуродовнинг келажакда "Реал" ва "Барселона"да ўйнаши мумкинлигига ишонаман"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Элдор Шомуродовнинг "Женоа"дан "Рома"га ўтишига изоҳ билдирди.

"Элдор учун жуда ҳам мамнунман, бу ажойиб янгилик. Умид қиламанки, у билан "Рома"да ҳаммаси яхши бўлади ва футболчи сифатида ўсади. Унинг келажакда Мадриднинг "Реал" ва "Барселона" клубларида ўйнаши мумкинлигига ишонаман. Бунинг учун Шомуродовда барчаси бор. Бу бутун Ўзбекистон учун катта қувонч, у мамлакатда футболни оммалаштирмоқда ва катта намуна бўлмоқда.

Жозе Моуринью қўл остида Мхитарян - Шомуродов боғламини кўриш жуда қизиқ бўлади. Унинг Италия чемпионатида порлашини тилайман. Асосийси, жароҳатларсиз. Фақат омад ва муваффақият", - дейди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бир қатор инсайдерлар Шомуродовнинг "Рома"га ўтишга яқинлигини хабар қилганди.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика