UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  5 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  6 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  1 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  2 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Одил Аҳмедов "Селтик"ка гол урди, бироқ "Краснодар" мағлуб бўлди Янгиликлар

Одил Аҳмедов "Селтик"ка гол урди, бироқ "Краснодар" мағлуб бўлди

Австрияда йиғин ўтказаётган "Краснодар" клуби кеча Шотландиянинг 45 карра чемпиони "Селтик" клубига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Баҳсда Шотландия клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди. Россия клуби сафидаги ягона голга ҳамюртимиз Одил Аҳмедов муаллифлик қилди. У 20-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олиб жарима майдонига кириб борди ва совуққонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, Одил "Карабах"га қарши ўтган ўйинда ҳам гол уришга муваффақ бўлганди.

Энди "Краснодар" Россияга қайтади ва уч кунлик хордиқдан сўнг яна Австрияга иккинчи йиғинни ўтказиш учун боради.


«Краснодар» – «Селтик» (Глазго) – 1:3 (1:2)

Голлар:
Стоукс, 2 (Ван Дийк, 0:1), Одил Аҳмедов, 20 (1:1), Йохансен, 39 (1:2), МакГрегор, 50 (Мэтьюз, 1:3).

«Краснодар» (Россия): Дикань (Синицин, 46), Енджейчик (Петров, 59), Мартынович, Гранквист (Сигурдссон, 46), Калешин (Бурмистров, 59), Газинский (Померко, 59), Аджинджал (Перейра, 15, Шипицин, 59), Одил Аҳмедов (Марченко, 75), Быстров (Марков, 59), Лаборде (Жоаозиньо, 46), Вандерсон (Ари, 46).

«Селтик» (Глазго, Шотландия): Залушка (Фазан, 46), Лустиг (Мэтьюз, 46), Ван Дийк (О’Коннол, 46), Малгрю (Уотрерс, 46), Коммонс (Финдлэй, 46), Йохансен (МакГрегор, 46), Браун (Кайал, 46), Тварджик (Хендерсон, 46), МакГаф (Пукки, 46), Бюрригтер (Гриффитс, 46), Стоукс (Атайич, 46).

Огоҳлантиришлар: Бистров, 59 – Бюрригтер, 17, Кайал, 82.

Ҳакамлар: Драхта, Бранднер, Шуттенгрубер (барчаси – Австрия).

3 июль. Австрия. Бад Вимсбах. 800 томошабин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика