Сервер Жепаровдан кейин, "Краснодар" футболчиси Одил Аҳмедовни ҳам фикрлари билан қизиқдик.
"Гуруҳда яхши жамоаларни бўлиши, бу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришимизга сабаб бўлади. Баҳрайн ва КХДР терма жамоаларига қарши ўйнаганмиз, уларни ўйиниларини яхши билишимиз бизга қўл келиши табиий. Албатта вазифа ЖЧга чиқиш бўлганидан кейин, бу гуруҳда максимал вазифани бажаришимиз керак", - дейди Аҳмедов.
Авваллари рақибларни жой танлаши натижасида, барча ўйинлар Тошкентда бўлиб ўтар эди. Яман ва Филлипин терма жамоаларининг бугунги ҳолатидан келиб чиқсак, уларни иккиланмасдан вилоят стадионларида қабул қилсак бўлади. Бунга вице сардоримиз шундай фикр билдирди:
- Албатта терма жамоамиз ўйинларини бошқа вилоятларда ўтказсак яхши бўларди. Масалан, Янги Зелландия ёшларига қарши Фарғонада бўлиб ўтган ўйин жуда қизиқарли ва юқори савияда ўтганлигини эшитдим. Энди миллий терма жамоамиз ҳам шундай майдонларда ўйнаса ёмон бўлмас эди.