UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Одил Аҳмедов: "Ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ФИФА расмий сайтига интервью берди.

1994 йилдан бери ФИФА аъзоси ҳисобланадиган Ўзбекистон мунтазам жаҳон чемпионати саралаш баҳcларида иштирок этиб келяпти. Лекин ҳал қилувчи паллада уларга нимадир етмай қолади. Масалан, охирги ЖЧ саралаш босқичини ёдга олайлик. Тошкентда Жанубий Корея билан баҳсда Ўзбекистонни исталган ҳисобдаги ғалаба қониқтирарди. Ҳатто 1:0 ҳам Ўзбекистонни мундиалга олиб чиқарди, лекин ўйин дуранг билан якунланди. 

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоасининг асосий мақсади 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш ҳисобланади. Аммо биринчи ўйинда ҳеч ким кутмаган натижа рўй берди, терма жамоа Фаластинга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 31 ёшли Одил Аҳмедов ФИФА расмий сайтига интервью берар экан, мақсадга эришиш учун олдинги хатоларни такрорламаслик кераклигини айтиб ўтди: 

- "Албатта, бош мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш ҳисобланади, бунинг учун эса яхши ўйин кўрсатган ҳолда ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт. Биз ҳар доим саралаш баҳсларини кўтаринки кайфиятда бошлаганмиз, лекин бу гал биринчи ўйинда бундай бўлмади. Мағлубиятдан хафамиз, аммо ҳали ҳаммаси олдинда. Вазиятни ўнглаш учун жуда яхши имкониятга эгамиз". 

Фаластиндан учралган мағлубият Эктор Купернинг истеъфо беришига сабаб бўлди. Эндиликда жамоани яна маҳаллий мутахассис Вадим Абрамов қабул қилиб олди. Терма жамоани шу ойда иккита ўйин кутяпти: уйда Яман ва сафарда Сингапур билан. Ўзбекистон ҳар иккала учрашувни ғалаба билан якунласа жадвалнинг юқори қисмига кўтарилиб олади ва ноябрда Саудия Арабистонига қарши баҳсдан олдин қулай имкониятга эга бўлади. 

- "Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳар бир жамоанинг ўзига боғлиқ. Биз ҳеч кимни камситмаслигимиз, ҳар бир рақибга ҳурматда бўлишимиз лозим. Бу хоҳ Саудия Арабистони ёки бошқа учта жамоа бўлсин", - дейди Аҳмедов. 

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун жуда муҳим футболчи. У 12 йилдан бери терма жамоада тўп тепиб келяпти ва бунгача учта жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этган. Аҳмедов ЖЧ саралаш ўйинларида ҳозирча 9та гол урган, аввалги сафар Қатар дарвозасига киритган голи ҳам жуда чиройли чиққанди. 

- "Мақсадимиз аниқ: жаҳон чемпионатига чиқиш, - дейди фаолиятини Хитойда давом эттираётган футболчи. - Мен "Шанхай СИПГ" сафида иккита ажойиб мавсумни ўтказдим ва ўтган йил Хитой Суперлигасида чемпионликни қўлга киритдик. Энди бўлса терма жамоа билан зафар қучишни, яъни жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайман. Жамоамиз яхши футболчилардан ташкил топган, бизда бир нечта иқтидорли ёшлар бор. Албатта, келажакда нима бўлишини айтиш қийин, лекин ҳар доим энг яхшисига умид қилиш керак".

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика