

“Мени биринчи навбатда қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси ҳайратга солди. Шунингдек, Иорданияга ҳам шу фикрни билдирсам бўлади, улар қўшниларимизни таслим этди ва ярим финалга йўл олди. Айниқса Тожикистон терма жамоаси дебют турнирида ажойиб иштирок этди. Мени айнан шу жамоалар хайратга солди”, — деди Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Иорданияга мағлуб бўлиб, турнирнинг чорак финал босқичида тарк этди. Иордания эса ярим финалда Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради.



