UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Карикатура: "Атлетико" мухлислари янги харидлардан бошлари осмонга етди  0 10:01Coca Cola Суперлига превьюси. "Бунёдкор" - "Локомотив"  6 09:43Почеттино: “Жамоамни танқид қилишни хоҳламайман, бироқ...”   2 09:25Пикенинг “Барселона”даги ўйинлари 500 тага етди   8 09:04“Милан” устози “Удинезе”га учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?   2 08:46Мбаппе Лига 1’даги юбилей ўйинида жароҳат олди   0 08:25Ян Облак қойилмақом натижа қайд этмоқда   2 08:22Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Бунёдкор" "Локомотив" билан ўйнайди, "Навбаҳор" Бекободда меҳмон  22 08:06Чиро Иммобиле Италия чемпионатидаги юбилей голини урди   7 07:47ПСЖ Франция чемпионатида рекорд ўрнатишда давом этмоқда   2 07:26“Барселона” Месси ва Суарессиз илк бор Ла Лигада ғалаба қозонди   9 07:10РПЛ. "Ростов" - "Рубин" 2:1  4 07:05“Барселона” сафида 16 ёшли футболчи Ла Лигадаги дебют учрашувини ўтказди   6 07:00Лига 1. "ПСЖ" - "Тулуза" 4:0  0 06:55ЛаЛига. "Барселона" - "Бетис" 5:2  3

Одил Аҳмедов: "Odil Junior" тарбияланувчиларини Европа жамоаларига тавсия қиламиз" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Odil Junior" тарбияланувчиларини Европа жамоаларига тавсия қиламиз"

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан "Odil Junior" жамоаси Бекобод, Андижон ва Самарқанддан ташриф буюрган тенгқурларига қарши блиц-мусобақа ташкил қилди.

Унда 2007-10 йилларда тарбия топаётган футболчилар иштирок этдилар. Қувонарлиси шундаки, болалар учун кутилмаганда Одил Аҳмедовнинг ўзи стадионга ташриф буюриб ҳар бир жамоа билан бирга тўп тепди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори сайтимиз учун интервью берди.

- Одил ака, бугунги тадбир ҳақида айтиб ўтсангиз?
- Аввало барча юртдошларимизни Конституция байрами билан табриклайман. Бугун клубимизда кичкина тадбир ташкил қилинган экан, унда қатнашиб турганимдан хурсандман. Мен билан интернатда бирга ўйнаган футболчиларни бу ерда кўриб қувондим. Улар айнан бизнинг клубимиз билан ҳамкорлик қилаётгани ишимиз самарасини оширади. Болаларнинг қувончини кўриб турибсиз. Уларда барчаси беғубор, тоза, мазза қиласиз.

- "Odil Junior" клубини ташкил қилиш ғояси сизда қачон пайдо бўлди?
- Анчадан бери бор эди. Лекин футболчилик фаолиятим билан бўлиб бу ишга қўл тегмаётганди. Дўстларим Содиқ билан Нодирхўжа Тўрақўрғон ва Тошкентда бу ишни бошлаб юбордилар. Шунда мен уларга ёрдам беришимни айтдим ва шу билан клубимиз ташкил этилди. Яқинда Наманганда тадбир ўтказдик. Ёш футболчилар ва ота-оналарга бу лойиҳа жиддий эканини билдириш мақсадида ҳам уларга вақт ажратяпман. Мен бир умр Европанинг топ жамоаси сафида тўп тепишни истадим. Лекин шу ишни клубимиз футболчилари амалга оширса, бу менда армон бўлиб қолмасди. Бунинг учун энг яхши мураббийларни жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз.

Зайниддин Тожиевнинг 2008 йилларда таваллуд топган жамоаси 2018 йил иккита катта мусобақада ғалаба қозонди.


- "Odil Junior" футболчиларининг хорижга чиқишига ишонасизми?
- Нега энди йўқ? Фақат ёшликдан тўғри билим олиш ўта муҳим саналади. Ота-оналар шошқалоқлик қилмаслиги керак. Мураббий ва болани ўзига қўйиб беришса бўлди, қолгани билан мутахассислар шуғуллансин. Ҳозир Италия билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйганмиз. Мен билан Россия ва Хитойда тўп тепган юлдузлар бир кун келиб мураббийлик соҳасига ўтадилар ёки биронта клубда яхши лавозимда ишлайдилар. Шунда улардан ёрдам сўраймиз. Қайси жамоада тўп тепмай, барча футболчилар билан илқ муносабатда бўлганман. Эртага яхши футболчи чиқарсак, улар албатта кўришади. Футболда яхши жамоа ва мураббий топа билиш ўта муҳим саналади.

- "Краснодар" клуби академияси бугунги кунда Россиянинг энг етакчиларидан бири ҳисобланади. Бу клуб билан алоқангиз мавжудми?
- Юқорида бежизга таъкидламадим. Бир кун келиб фаолиятимни якунлаганимдан сўнг биринчилардан бўлиб қиладиган ишим "Краснодар" раҳбарлари билан учрашиш бўлади. Унга қадар 12 ёшли футболчиларимиз улғайиб қолишади. Кейинги авлод навбати билан чиқаверади. "Краснодар"дан ташқари "Анжи" академияси ҳам сўнгги йилларда ўсишга эришаётганини кўришингиз мумкин. Умуман олганда, тўғри тарбия топган ҳар қандай ёш футболчига исталган клуб қизиқади. Биз аввало яхши футболчиларни тарбиялашимиз керак.


- "Odil Junior"да шундай ўйинчилар бор деб ўйлайсизми?
- Жамоанинг бир йил ичида қилган ишига юқори баҳо бера оламан. Деярли ҳар бир ёш тоифамизда яхши савиядаги футболчилар кўриниб турибди. Наманганда ҳам шуни кўрдим. Тўрақўрғонда шуғулланаётган болаларни янада ривожлантириш учун Алишер Маҳмудовни бош мураббий этиб тайинладик. Тошкенда эса Дилшод Нуралиев, Зайниддин Тожиев ва Леонид Кошелевларни ортиқча реклама қилиб ўтирмасам ҳам барчангиз яхши биласиз. Биз 12 ёшгача бўлган футболчиларга эътибор қарата бошладик. Сабаби бу ёшгача кўплаб сабоқларни ўргата оласиз.

- Одил ака Сизга катта раҳмат, тоғамдан салом!
- Ҳасан Пирмуҳамедовга менинг ҳам саломимни етказинг (кулади).




Жаҳонгир Файзуллаев суҳбатлашди. Суратлар муаллифники.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг